Қорақалпоғистон раҳбари ўз лавозимини тарк этди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Жўқорғи Кенгесдаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри президент матбуот котибига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, Мурат Камалов бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида мурожаат билан чиққан ва шунга асосан ишдан олинган.

Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Оринбаевнинг номзоди тавсия этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.