Қорақалпоғистонда автомобиль кўпригининг бир қисми чўкиб кетди
Қорақалпоғистоннинг Амударё вилоятида муз оқими “Қипшак Понтон” автомобиль кўпригининг бир қисмини олиб кетли, деб ёзади KRuz.uz
22 февраль куни 4Р 181-сонли миллий автомагистралнинг 4-километрида дарёда йирик муз қатламлари тўпланиб қолганлиги сабабли кўприкнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган.
Кўприкнинг қулашига Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши ҳам сабаб бўлган, – дейилади хабарда.
Кўприк реконструкция ишлари тугагунига қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар