Қорақалпоғистонда фуқаро 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
30 август куни Элликқалъа тумани ИИБга маҳаллий фуқаролардан бири қўшниси 13 ёшли набирасини қўрқитиш йўли билан зўрлагани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беради.
Материалларни ўрганиб, суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилгач, Қорақалпоғистон прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ва 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумондор қўлга олинди. Тергов ишларини Қорақалпоғистон прокурори ўз назорати остига олди.
Улашиш:
Шарҳлар