Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Foto: ochiq manba

Маълум қилинишича, ҳодиса 29-октябрь куни соат 02:20 атрофида ҳайдовчи маст ҳолатда Lacetti русумли автомашинани бошқариб бораётиб, йўл четидаги каналга тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида, машинанинг орқа қисмида ўтирган икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг бир нафари 2003-йилда туғилган бўлган.

Тирик қолган ҳайдовчи ва яна икки йўловчига бош мия, кўкрак қафаси қисилиши, сувда чўкиш каби ташхислар қўйилган.

Ҳалокат беш метр кенгликдаги ички тупроқ йўлда содир бўлган. Ушбу йўл ёритиш қурилмалари билан жиҳозланмаган ва йўл белгилари ўрнатилмаган.

Юз берган воқеа юзасидан Беруний туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.