Қорақалпоғистонда ноқонуний шағал қазиб олган ташкилот қарийб 1 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди

Беруний туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган МЧЖ аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширув чоғида Беруний туманида фаолият юритувчи «С.М.» МЧЖ масъул шахслари томонидан 47,2 минг куб метр қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олинганлиги аниқланган. Давлат қўриқхонасининг қўриқланадиган ер майдони уларга белгиланган ер участкасидан ташқарида жойлашган бўлиб, давлат ва жамият манфаатларига 946,1 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилот мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.