Қорақалпоғистонда «совуқ қурол» ноқонуний савдосининг олди олинди

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, ўқотар қурол, ўқ дорилар, пневматик, сигнал берувчи, ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларини тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз олиб юриш, реализация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан ДХХ, ИИВ билан ҳамкорликда хизмат ити ёрдамида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, Ўзбекистон фуқароси ўзининг яшаш хонадонида тадбирга жалб қилинган “Шартли харидор”га 2 миллион сўм пул маблағи эвазига 1 дона, 1 стволли, 20 калибрли “ИЖ-18-Е” маркали ов милтиғини ва 99 дона “Record 5” 70 мм ёзувли гильзаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб вақтинча сақловга олинди», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.