Қорақалпоғистонда сув таъминоти учун янги тарифлар жорий этилди
Ўтган уч йилда Қорақалпоғистон Республикасида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 61,5 фоиздан 70,5 фоизга, канализация қамрови 5,4 фоиздан 5,6 фоизга етказилган. Бу ҳақда «Узсувтаъминот» матбуот хизмати ёзмоқда.
“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 25-сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан 2023-йил 26-декабрда Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди», – дейилади хабарда.
Унга кўра 2024-йилнинг 15-январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун –1 м3 – 2900 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
Оқова сув хизмати учун:
а) аҳоли учун – 1 м3 – 1400 –сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 2 800 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 2 800 сўм (ҚҚСсиз)
Шарҳлар