Қорақалпоғистонга ажратилган 10 миллиард сўм субсидия ишлатилмасдан қолган
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида Президент республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалганини ва 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараётганини таъкидлади.
Шунингдек, селекторда томчилаб суғориш жорий қилинган далаларда томчилатиб суғориш тизими ишламаётгани, Қорақалпоғистонга лазерли текислаш учун ажратилган 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмаётгани қаттиқ танқид қилинди.
Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизимини Хоразмда ҳам жорий қилиш бўйича фикр билдирилди йиғилишда.
Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.
Шарҳлар