Қорақалпоғистонликларга ОТМга кириш учун қўшимча 10 мингта квота ажратилади

Foto: NSPI

Президентнинг эътибори билан қорақалпоғистонлик ёшларга жорий йилда яна 10 минг қўшимча квоталар ажратилади.

10 000 нафар абитуриент қуйидагича тақсимланади:

— Нукус шаҳрига – 2000 та;
— Ташкент шаҳрига – 1000 та;
— Вилоятларга – 7000 та этиб белгиланган

Ушбу қўшимча квоталар фақатгина Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун амал қилади.

Қабул учун квоталар қорақалпоғистонлик абитуриентларнинг нукус шаҳридаги ОТМларга кириш учун 2000 та, тошкент шаҳрига кириш учун 1000 та ҳамда вилоятларга ҳужжат топшириб, кириш чизиғига кам миқдорда етмай қолган қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун тўлов-шартнома асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.