Қорақалпоқ қора уйи Гиннес рекордлар китобига киритилди
Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
22 август куни “Оқ қуш” мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Улашиш:
Шарҳлар