,

Орбан РФ ва Ғарб ўртасидаги буфер роли Украина учун энг яхши вариант эканини айтди

Украина Россия Война лучший вариант

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, Украина учун давлатчиликни сақлаб қолишнинг энг яхши варианти Россия ва Ғарб ўртасидаги буфер зонаси роли бўлиши мумкин. У бундай зонани яратишда хавфсизлик кафолатларини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб, акс ҳолда Украина ўз мустақиллигини йўқотиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.

“Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, украиналикларга бу ёқадими ёки йўқми, Украина харитада қаерда жойлашган бўлса, ўша жойда жойлашган. Унинг учун энг яхши истиқбол Россия ва Ғарб ўртасида буфер зонасини яратиш бўларди – албатта, хавфсизлик кафолатлари билан. Агар бу амалга ошмаса, Украина ўз мамлакатини йўқотади», – дея Орбаннинг сўзларини келтиради Presse газетаси.

Орбан, шунингдек, Россия ҳеч қачон Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолигини қабул қилмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, интеграция имконияти 2008 йилда НАТОнинг Бухарестдаги саммитида қўлдан бой берилган ва Россия Украинанинг Ғарб тузилмаларига қўшилишга уринишларига фаол тўсқинлик қилади.

Бир кун аввал Венгрия Ғарбнинг Россия билан мулоқот қилишдан бош тортишини хато деб ҳисоблади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг маслаҳатчиси Балаж Орбан Exxpress нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.