Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Foto: O‘zA

“Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетди, дея айрим ижтимоий тармоқларда берилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тўғри, сув пуркалиши эвазига бинонинг том қисмига қисман зарар етган, лекин бу ҳам айтарли даражада эмас”. Бу ҳақда ЎзАга Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик биноси катта талофат кўрмаган. Ёнғин чиққан университет биноларига эса бирмунча зиён етказилган. Айни пайтда мутахассислар гуруҳи воқеа жойида иш олиб бормоқда. Тез орада ёнғин келиб чиқиш сабаблари, ёнғин асли қаердан бошлангани, етказилган зиён, асл ҳолат ҳақида батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлган. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.