Орол денгизи йилига 15-75 млн тонна чанг ва туз тарқатади
“Ўзгидромет” Орол денгизи қуришининг атроф-муҳитга таъсири ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Хусусан, Орол денгизи йилига 15-75 миллион тонна чанг ва тузнинг асосий тарқалиш манбасига айланган, улар Устюрт текислиги бўйлаб жануб ва ғарбга осон тарқалмоқда.
Орол денгизининг қуриши минтақадаги иқлим вазиятини сезиларли даражада ўзгартирди. Бир пайтлар дунёдаги тўртинчи энг катта кўл бўлган, обод ва биологик бой табиий муҳитга эга, ҳавонинг ҳарорати ва намлигини тартибга солувчи ўзига хос тўсиқ ҳисобланган ушбу сув ҳавзаси майдони 38 минг квадрат километрни ташкил қилувчи Оролқум чўлига айланди.
Ҳозирги вақтда собиқ Орол денгизи ҳудудида катта ва Кичик Орол сув ҳавзалари шаклланган бўлиб, улар мос равишда Ўзбекистон ва Қозоғистонда жойлашган.
Шарҳлар