Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раҳбарлик Қозоғистонга ўтди
Оролни қутқариш халқаро жамғармасига (ОҚХЖ) раислик Қозоғистонга ўтди, энди ушбу давлатнинг раҳбари 2026 йил охиригача ОҚХЖ президентига айланади.
Оролни қутқариш халқаро жамғармасига Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.
Жамғарма Орол денгизини қутқариш ва минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, умумий ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган қўшма давлатлараро экологик, илмий-амалий дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.
“Биз Марказий Осиё давлатлари билан ҳам, бошқа халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳам ҳамкорликни чуқурлаштиришга интиламиз. Жорий йилда Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Шимолий Орол денгизини сақлаб қолиш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошлашни режалаштирганмиз. Орол денгизини қутқариш барча ОҚХЖ таъсисчи давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари орқалигина амалга оширилиши мумкин бўлган вазифадир. Келгуси уч йилда бу йўналишда сезиларли натижаларга эришиш ниятидамиз”, — деди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Шарҳлар