Ортиқча ҳисобланган 75 млн сўм учун “Тошкент шаҳар сув таъминоти”га қарши иш қўзғатилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖга нисбатан 75 миллион сўмга яқин маблағни ортиқча ҳисоблагани учун иш қўзғатди.
Қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” ва Uzcarlsberg ўртасида шаҳар канализация тизимига ташланадиган оқава сувлар ҳажмига 68 фоизлик коэффициент белгиловчи коммунал-экологик меъёрий ҳужжат тузилгани маълум бўлди.
Бироқ корхонага 76 фоизлик коэффициент қўлланилиб, 75 миллион сўм ортиқча тўланишига олиб келган.
Қўмита томонидан “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида табиий монополия субъектларига товарлардан фойдаланиш шартларини қўйиш ёки истеъмолчиларни камситиш ёки белгиланган нархлар ва тарифларга киритилмаган йиғимлар ундириш йўли билан даромад олишга олиб келадиган ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланганлиги юзасидан иш қўзғатилган.
Шарҳлар