Ортиқхўжаев: “ОПГ” – уюшган жиноий гуруҳ бор. Мен эса “ОПЖ” – уюшган жиноятчи журналистлар бор дейман

Муассисларни алмаштириш ва ажратилган ерларни сотишда давлат рухсати зарурлиги муҳокама қилинар экан, Жаҳонгир Ортиқхўжаев эътироз билдириб, давлат “сиз тасаввур қилганчалик назоратсиз эмаслигини” таъкидлади. Унга кўра, жазо муқаррарлигини таъминлайдиган назорат органлари мавжуд.

“Одам: “Ҳой, бу ерда гап бошқа нарсада. Мени эшитинг!” дейишга ҳам улшурмайди. Сизларда шундай нарса бор… “ОПГ”- уюшган жиноий гуруҳ бор. Мен эса “ОПЖ” – уюшган жиноятчи журналистлар бор дейман. Мисол учун, соат 16:47 да сизлардан бирингиз пост эълон қилади. Уни бошқасида чоп этиш учун камида 3,5 дақиқа вақт кетади, лекин 16:47 дақиқанинг 37-сониясида худди шу пост дарҳол барчангизда пайдо бўлади. Тушундингизми? Бу тасодифми?» — дея сўради у.

Ортиқхўжаев ҳар бир профессионал ўз “почерки”га эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди, унинг сўзларига кўра “қайта босиб ёзиш одобсизлик, ўз фикрининг йўқлиги”ни билдиради.

«Мен сизга унинг кимлигини айта оламан. Уларнинг 12 та атрофида, ўзингиз ҳам биласиз… Бу тасодифми ёки йигитлар: “Ҳамма тайёрми?  деб сўрайдими. Ортиқхўжаев шўрвани тўкиб юборди. Келинглар, тугмачани босамиз» Та-та-та!” — у автоматдан отишни кўрсатади.

Тадбиркор журналистларга “уларни ҳурмат қилишлари” учун ўз маҳсулотларини хорижда тақдим этишни таклиф қилди.

“Маҳсулотларимни экспорт қила олдимми? Сизлар-чи, мақолангизни экспорт қила олдингизми? Сизни хорижда ўзбеклардан ташқари танийдиганлар борми?” — сўради у.

Отабек Бакиров мақолаларидан олинган иқтибосларни ўз нашрларига экспорт деб аташ мумкинлигини билдирди, Хушнудбек Худойбердиев эса тил бўйича тўсиқларни қайд этди.

“Менда технология, муҳандислар билан тўсиқлар бор эди. Ускуналарни ҳам, муҳандисларни ҳам олиб келдим. Агар чиндан ҳам тожингиз бўлса, унда сизда бир гуруҳ одамлар бўлиши керак, инглиз тилига таржималар, бу Bakirov Company ёки бошқача бўлиши мумкин… Маҳсулотларингизни экспорт қила олмадингиз. Ҳеч ким сизни тингламайди. Сиз Тошкентда 1,5 миллион обуначига эга даврадасиз… Ҳиссиётга берилганим учун узр. Сиз ҳамма нарсани титратаман деб ўйлайсиз. Балки шундай қиларсиз ҳамz… Лекин маҳсулотни экспорт қила олмадингиз. Шунинг учун сиз хорижликлар учун сифатсиз контентсиз”, – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Zo’r TV телеканалини оммавий ахборот воситаси деб ҳисобламайди. Унинг сўзларига кўра, телеканал унинг жиянига тегишли (ваҳоланки 2021 йилда телеканалнинг савдо белгиси собиқ ҳоким компаниясига тегишли бўлган).

Zo’r TV ни контентингиз билан тенглаштирманг. Сиз гуруҳнинг кичик бир қисмисиз ва Zo’r TV 10 миллион кўришларга эга. У халқаро телеканал, уни халқ хорижда томоша қилади. Менинг номимда бўлмаса-да, жиянимнинг ўзи юритади, бир пайтлар олган. Шунчаки мен билан боғлашади… Агар телеканал билан шуғулланганимда, унда бошқа контент бўларди”, — дейди у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.