«Орзулар мамлакати»га ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Прокуратура
Жиззах вилояти прокуратураси ҳамда ДХХнинг  бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А.  фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилганлиги аниқланган.
«Фирибгарлар 2 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди», – дейилади хабарда.
 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.