«Осиё болалари» ўйинларидаги медаллар сони 18 тага етди

Foto: uza.uz

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида давом этаётган “Осиё болалари” ўйинларининг учинчи кунги мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар таеквондо, мини-футбол баҳсларида муваффақиятга эришди.

Сузиш, маст-рестлинг каби спорт турларида эса спортчиларга омад кулиб боқмади.

Шундай бўлса-да ортда қолган самбо ва таеквондо мусобақаларидаги муваффақият туфайли ўзбекистонлик спортчилар 6 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медали ҳисобига умумжамоада етакчиликни давом эттирмоқда.

Учинчи кунги ўйинлар дастуридан ўрин олган мини-футбол баҳслари қизиқарлилиги билан кўплаб мухлислар диққат-марказида бўлди.

Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси аъзолари илк учрашувни Сибир федерал округи вакилларига қарши ўтказди.

Мазкур ўйин 9:5 ҳисобида ўзбекистонлик спортчилар ғалабаси билан якунланди.

“Осиё болалари” ўйинларининг тўртинчи кунги беллашувларида ёшлар спорт курашлари, енгил атлетика, маст-рестлинг, сузиш каби қатор спорт турларида иштирок этади.

Мусобақалар 7 июлга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.