Осиё чемпионатининг 4-куни 3 ғалаба билан якунланди
Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи куни ўз якунига етди. Кун давомида спортчиларимиз 3 та ғалаба ва 1 та мағлубиятни қайд этишди.
- 48 кг вазн тоифасида Шодиёржон Мелиқўзиев Таиландлик Натҳангпонг Тҳуамчароенни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
- 51 кгда Асилбек Жалилов Мўғулистонлик Давадорж Ликҳагвадоржни 4:1 ҳисобида енгди.
- 63 кг вазн тоифасида Дилфуза Бекова Қозоғистонлик Аида Абикеева билан беллашиб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
- 66 кгда эса Навбаҳор Ҳамидова Таиландлик Жанжаем Суваннапҳенгни 5:0 ҳисобида енгди.
Шу тариқа, чемпионат давомида спортчиларимиз яхши натижалар қайд этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар