Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бошланди
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Қитъанинг 23 мамлакатидан 150 нафарга яқин атлет қатнашаётган турнирда катталар ўртасида яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида Париж-2024 йўлланмаси ўйналади.
Регламентга кўра, мазкур дастурда фақат ғолиб бўлган спортчигина Олимпиада лицензиясига эга чиқади. Мусобақа доирасида 16-19 май кунлари эркаклар, 24-26 май кунлари аёллар тоифасидаги баҳслар ўтказилади. Бугун эркаклар ўртасида яккалик ва жамоавий дастурдаги кўпкураш баҳсларида медаллар ўйналади.
Улашиш:
Шарҳлар