Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди

Фото: Olympic.uz

6-19 май кунлари Тошкент мезбонлик қилган спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилган мусобақада спортчилар 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Ушбу медаллар орасида Абдулла Азимовнинг бронза медали унга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди ҳамда йигитларнинг жамоавий дастурдаги кумуш медали эса мазкур йўналишда қўлга киритилган дастлабки медали бўлди.

Барча совриндорлар:

 Кумуш медаль:

  • Жамоавий кўпкураш, катталар (Абдулла Азимов, Расулжон Абдураҳимов, Абдулазиз Мирвалиев, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев);
  • Абдулазиз Мирвалиев, катталар (таяниб сакраш).

Бронза медаль:

  • Абдулла Азимов, катталар (кўпкураш);
  • Сарвар Абулфайзов, ёшлар (таяниб сакраш);
  • Расулжон Абдураҳимов, катталар (параллел брус).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.