Олимпия қўмитаси Бош котиби Осиё Олимпия кенгашининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Фото: olympic.uz

Бангкокда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеясида ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх барча делегатларни қутлаб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Ассамблея Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг ООК оиласига йўллаган мурожаати билан бошланди.

Шундан сўнг узоқ йиллар қитъада Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ООКнинг энг нуфули соврини – “Буюк хизматлари учун” ордени топширилди. Ушбу орден соҳиблари орасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳам мавжуд. Ойбек Омилович мукофотни Ража Рандхир Сингхдан қабул қилиб олди.

Бироз олдин Ўзбекистон спорт делегацияси ООК Бош ассамблеясида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.