Остон Ўрунов Эроннинг “Персеполис” клубига ўтади
Инсайдер Иван Карповнинг айтишича, Остон Ўрунов «Персеполис»да ўйнайди. Бу Эроннинг топ-клуби ҳисобланади.
Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланади. Футболчининг маоши мавсумига тахминан 750 минг еврони ташкил қилади. Ўрунов ўтган йилни Ўзбекистондаги “Навбаҳор”да муваффақиятли ўтказди. Футболчи Осиё чемпионлар лигасида учта гол урган.
Аввалроқ, футбол агенти Антон Смирнов ўзининг ижтимоий тармоқларида Мюнхеннинг «Бавария» клуби ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берганди.
Шунингдек, Англиянинг “Брентфорд” клуби Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев билан трансфер шартномасини имзолади. Ўзбекистонлик футболчи “Брентфорд Б” жамоасига олти ойлик ижара асосида келиб қўшилди ва якунлангач, шартномани мавсум охиригача узайтириш имконияти мавжуд.
Шарҳлар