Остонада “Тошкент кунлари” ўтказилади

Фото: uza

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Қозоғистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ш.Умурзоқов меҳмонга ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлар учун яратилган қулай сармоявий шароитлар ҳақида сўзлаб берди. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот технологиялари, тиббиёт, таълим, саноат ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Б.Атамқулов Тошкентнинг рақобатбардош, урбанистик ва туристик марказга айланиб бораётгани, у сайёҳлар ва ишбилармонларни тобора кўпроқ жалб қилаётганини таъкидлади. Элчи шаҳарнинг рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш, ободонлаштириш ва аниқ иш механизмларини жорий этиш борасидаги тажрибаси эътироф ва тажрибани ўрганишга лойиқ эканини билдирди.

«Учрашув чоғида меҳмондан Остона шаҳрида “Тошкент кунлари”ни ўтказиш ва Қозоғистон пойтахтида Алишер Навоий ҳайкалини очишни ташкиллаштириш таклиф қилинди», – дейилади хабарда.  

“Тошкент кунлари” доирасида ҳунармандлар кўргазмаси, гастроярмаркалар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.