Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни тонгда иккинчи «Марказий Осиё – Германия» саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, етакчилар Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказадилар.
Улашиш:
Шарҳлар