Фарғонада от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнир бошланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона туманида жойлашган Миллий гвардиянинг Чавандозлар мактабида от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнири бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Венгрия, Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда иккита таркибда мезбон Ўзбекистон терма жамоалари шунингдек, Миллий гвардия жамоаси иштирокида ташкил этилаётган турнирнинг очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов иштирок этди», – дейилади хабарда.

Миллий гвардия, Спорт вазирлиги, Улоқ-кўпкари федерацияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақа эртага ўз якунига етади.

Мазкур халқаро турнир мамлакатимизда учинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, икки марта Сурхондарё вилояти мезбонлик қилган. Бу йилги турнир эса Фарғонада бўлиб ўтмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.