Ота-она бадалларини тўлашдан озод қилинган ўқувчиларнинг озиқ-овқат харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Фото: Город плюс

Президентнинг 2023 йил 26 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 79-сон қарорига ўзгартиришлар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари бундан мустасно) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланадиган иш ҳақи ва шунга ўхшаш тўловлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2030 йилнинг 1 январигача 1 фоизни ташкил этади. Давлат мактабгача таълим муассасаларига ота-она бадалидан озод этилган ўқувчиларнинг овқатланиши тўлиқ ҳажмда давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун маблағлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифига биноан халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) кенгашлари қарорлари асосида туманлар (шаҳарлар) бюджетларида шакллантириладиган қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилади. Илгари ушбу тадбирлар учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан 2 фоизгача маблағ ажратилар эди.

Бундан ташқари, Президентнинг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши тартибга солиш ва капитал бозори тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги П-5630-сон қарорида давлат активларини бошқариш, ўзгартириш ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш, шунингдек, ушбу маблағларни тақсимлаш манбалари белгиланди. Ўзгартиришларга кўра, маблағларнинг 92 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, ўзгартириш ва хусусийлаштириш жамғармасига, 3 фоизи эса Ёшлар сиёсати ва спорт Вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.