Зўравонлик туфайли отаси билан бирга яшашни хоҳламаётган қизларга янги васий тайинланди
Қашқадарёда яшовчи опа-сингил М.Ш. ва Н.Ш. ларга отаси томонидан содир этилган жисмоний ва руҳий тазйиқдан кейин улар отаси билан яшашни хоҳламаётганлиги ҳақида хабар бершан эдик.
Мазкур иш буйича гуруҳ томонидан қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ўрганилган.
«Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. лар вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. (қизларнинг холаси) қизларга васий этиб тайинланди», – дейилади хабарда.
Қ.Д. га ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008) ва Н.Ш. (2010) ларни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масъулияти юклатилган.
Шарҳлар