Ов қилаётган чиябўрилар фотоқопқонга тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Оролбўйи» миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга ов қилаётган чиябўрилар гуруҳи муҳрланди.
Чиябўри — йиртқичлар туркумининг итсимонлар оиласига мансуб сутэмизувчи ҳайвон. Бўридан кичикроқ, тана узунлиги 71 дан 85 см гача, думининг узунлиги 20 дан 36 см гача, оғирлиги 7 дан 13 кг гача бўлади. Овқатланиши бошқа йиртқичларникидан фарқ қилади: шоқоллар турли ҳайвонлар ва ўлимтиклар, баъзан ҳатто ўсимликлар билан озиқланади.
Бугунги кунда «Оролбўйи» миллий табиат боғи ҳудудида 50 дан ортиқ шоқол рўйхатга олинган.
Аввалроқ, қизил китобга киритилган жайронлар яширин камерага тушиб қолганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шарҳлар