Европа Иттифоқи бўриларни овлашга рухсат берди

Foto: BBC

2025 йилнинг 7 мартидан бошлаб, Европа Иттифоқи бўриларни (Cанис лупус) «қатъий ҳимояланган» ҳайвонлар тоифасидан «ҳимояланган» тоифага ўтказади. Бугунги кунда бўриларни овлаш тақиқланган бўлса-да, фақат одам ёки чорвага хавф солган ҳолларда уларни ўлдиришга рухсат берилади. Янги тоифага ўтганидан кейин бўриларни овлашга рухсат берилади, бироқ бу қатъий назорат остида амалга оширилади.

Бу қарор Европада бўрилар популяциясининг сезиларли даражада ошгани сабаб қабул қилинди. 2022 йил сентябрь ҳолатига кўра, Европа Иттифоқида тахминан 19 минг бўри бор эди, бу эса 2016 йилга нисбатан 14 мингдан ортиқдир. Ҳатто баъзи ҳудудларда, масалан, Белгия каби давлатларда, бўрилар популяцияси бир аср ичида илк бор қайтган.

Бироқ, ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари ушбу қарорга қарши чиқишди. Жумладан, Жаҳон Ёввойи Табиат Жамғармаси (WWФ) Европа Иттифоқининг қарори илмий маълумотларга эмас, балки шахсий сабабларга асосланганини таъкидлади. Хусусан, 2022 йилда бўри Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляеннинг отини ўлдиргани ушбу қарорга таъсир қилгани айтилмоқда.

Бўрилар асосан чорва молларига таҳдид солади. Ўтган 40 йил ичида Европа Иттифоқида одамлар бўри ҳужумидан ўлганига оид биронта ҳам аниқ тасдиқланган ҳолат қайд этилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.