Овоз берувчилар «Рақамли идентификация»дан ўтказилмоқда
Чилонзор туманидаги 101 умумтаълим мактабидаги 328-Референдум участкасида ҳам одатдагидай жараёнлар амалга оширилмоқда.
Бошқа Референдум участкаларидан фарқли жиҳати бу ерда овоз беришга келган фуқаролар дастлаб “Рақамли идентификация” қилиниб, ундан сўнг рўйхат асосида овоз бериш бюллетенларини олган ҳолда жараёнда иштирок этишмоқда.
“14-Тошкент округига қарашли 50 га яқин Референдум участкалари бундай мосламалар билан таъминланган ва бу иш сифати ва вақтини тежашга ёрдам беряпти”, – дейди участка раиси, мактаб директори Наргиза Алимова.
Хозирга қадар 2340 нафар фуқаролар жараёнда иштирок этиб бўлишган. Бу ҳудудда 2953 нафар фуқаро рўйхатга олинган.
Жараён давомида, участка аъзоларининг уйма-уй юриб, ногиронлиги бўлган, ҳаракатида чекланиши бор одамлардан ҳам овоз йиғиш амалиётларига ҳам гувоҳ бўлдик.
Бобур Каримов олган суратлар
Шарҳлар