Озарбайжон Хитойдаги Ж-10C қирувчи самолётига Хитойдаги авиасалонда қизиқиб қолди
Озарбайжон ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Намиг Исломзода Хитойдаги авиашоуда Ф-16 нинг модернизация қилинган версияси бўлган Хитойнинг Ж-10C қирувчи самолётига қизиқиш билдирди, деб ёзади Эурасиа Times.
Ж-10C га Озарбайжондан ташқари Эрон, Покистон ва Миср ҳам қизиқиш билдирган. Ушбу қирувчи Хитой ҳарбий техникасини Яқин Шарқ минтақасида илгари суриш учун муҳим воситага айланиши мумкин.
Озарбайжон аввалроқ Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган 24 та Ж-17 самолётига буюртма берган бўлса, биринчи иккитаси 2024-йил сентябрида етиб борган.
Улашиш:
Шарҳлар