Озарбайжон Президенти Тошкентга йетиб келди
22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди
Улашиш:
Шарҳлар