,

Озарбайжонда навбатдан ташқари Президент сайловлари бўлиб ўтмоқда 

Фото: закон

Озарбайжонда президент 7 йил муддатга сайланади. Охирги президент сайловлари 2018 йил ўтказилган бўлиб, унда Президент Илҳом Алиев 86,02 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган. Бугун, 7 февраль куни мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайлови жараёни бошланган.

Навбатдан ташқари президент сайловида 7 нафар номзод рўйхатга олинган. Озарбайжон Конституциясига кўра Озарбайжон Республикаси ҳудудида 10 йилдан ортиқ доимий яшаган, сайлов ҳуқуқига эга бўлган, оғир жиноят содир этганлиги учун судланмаган, бошқа давлатлар олдида мажбуриятлари бўлмаган, олий маълумотга эга, икки фуқаролиги бўлмаган Озарбайжон Республикаси фуқароси Президент этиб сайланиши мумкин.

18 ёшга тўлган Озарбайжон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган, лекин Озарбайжонда яшаш ҳуқуқига эга ва мамлакатда сўнги 5 йилдан буён яшаётган шахслар ҳам сайловда иштирок этиши мумкин. Сайловчилар рўйхатига 6 320 500 нафар фуқаро киритилган.

Навбатдан ташқари Озарбайжон Республикаси Президенти сайловлари Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси, 125 та округ сайлов комиссиялари ва 6 319 та участка сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. 37 хорижий давлатларда 49 та сайлов участкалари ташкил этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.