Ўзбекистон 200 га яқин давлатлар билан савдо қилган
Ўзбекистон 2023 йилда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган, деб ёзмоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати. Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд АҚШ долларига етган.
“Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 12,1 млрд АҚШ долларига ёки 23,9 % га ошган”, – дейилади хабарда.
Ташқи савдо айланмасининг салмоқли ҳиссаси Хитойда 21,9 %, Россияда 15,8 %, Қозоғистонда 7 %, Туркияда 5 % ва Кореяда 3,7 % ги қайд этилган.
Экспорт – 24,4 млрд (23,8 % га ошган)
Импорт – 38,1 млрд (24 % га ошган)
Улашиш:
Шарҳлар