Ўзбекистон Дохадаги дизайн биенналесида музей тўпламларидан та буюмни тақдим этди

Фото: darakchi

Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси Доха дизайн биенналесида Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads кўргазма лойиҳасини тақдим этди.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга музей тўпламларидан 49 та намуна, жумладан, байрутлик дизайнер Нада Дебс ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган уста Сироджиддин Раҳматиллаевнинг қўшма ишлари намойиш этилмоқда.

“Ўзбекистон тақдим этган ноёб асарлар барча ташриф буюрувчиларга ёқади, – дейди байрутлик дизайнер Нада Дебс. – Масалан, халқаро кўргазма доирасида илк бор ташриф буюрувчиларга тақдим этилган каравот катта қизиқиш уйғотмоқда. Араб дунёси ва Ўзбекистоннинг умумий ҳунармандчилиги вақт капсуласига ўхшайди, мамлакатларимиз маданияти ўртасидаги ўзаро фикр алмашиш ва ривожланишнинг бой тарихини акс эттиради”.

Кўргазма 30 мартгача давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.