Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида куч синашади
Бугун, 10 октябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон — Эрон терма жамоалари футбол бўйича 2026 йил ўтадиган Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш босқичи доирасида “А” гуруҳи 3-турида куч синашади, деб ёзади ЎзА.
Учрашув соат 19:00 да бошланади. Бугунги ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа 6 очкодан жамғариб, гуруҳда етакчилик қилмоқда.
Кеча мазкур ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғален, футболчи Сердар Азмун учрашув икки жамоа учун ҳам қийин бўлиши, Ўзбекистон яхши шаклланган жамоа бўлишига қарамасдан, Эронга очко билан қайтиш қатъий ниятлари эканини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли футболчилар билан тўлалиги, бироқ Эрон терма жамоаси саралаш босқичининг ортда қолган ўйинларида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа экани, бугунги баҳсда энг яхши ўйинни намойиш этишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун ЖЧ-2026 «А» гуруҳининг 3-тури доирасида Ўзбекистон – Эрон учрашувидан ташқари, БАА – КХДР ва Қатар — Қирғиз Республикаси иштирокидаги баҳслар ҳам бўлиб ўтади.
Терма жамоамиз Эронга қарши кечадиган ўйинда оқ, дарвозабонимиз яшил либосда ҳаракатланади.
Шарҳлар