Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон президенти бўлгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзмоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида  мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

“Биз катта салоҳият ва имкониятга эга бўлган, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган давлатингиз билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ва самарали кенгайтиришдан манфаатдормиз”, – дейилади мактубда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.