ОАВ: Ўзбекистон президенти Тожикистонга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни “Азия-Плюс” нашрига Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.
Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар