Ўзбекистон қардош Қирғизистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиради
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Хитой Халқ Республикаси Урумчи шаҳрига ташрифи доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров билан икки томонлама учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати ёзмоқда.
«Давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган», – дейилади хабарда.
Айни пайтда барча соҳаларда ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон қардош Қирғизистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги билдирилди.
Шарҳлар