Ўзбекистон Сенати АҚШ билан махфий маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги битимни маъқуллади
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган.
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг таъкидлашича, жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбоева таъкидлаганидек, қонун ўзаро манфаатли ахборот алмашиш, бепул ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш масалаларини қамраб олган.
Шарҳлар