Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Италияга ташриф буюради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 28-29 май кунлари “Италия – Марказий Осиё” форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхонов хабар берди.
“Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Италия пойтахти Рим шаҳрига ташриф буюради”, — дейилади хабарда.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар