Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Франция клубини ишончли мағлуб этди
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ницца шаҳрида Франциянинг Reysing Grass клубига қарши ўртоқлик учрашувида йирик ғалабага эришди. Тимур Кападзе шогирдлари 5:0 ҳисобида зафар қучди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Жамоа навбатдаги синов учрашувини 18 июл куни Париждаги ёзги Олимпиадага тайёргарлик доирасида Янги Зеландияга қарши ўтказади.
Бундан ташқари, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаши хабар қилинган. Мусобақа учрашувларини кузатиш учун Ўзбекистондан беш нафар ҳакам боради.
Улашиш:
Шарҳлар