Ўзбекистон терма жамоаси ўтиш турнирида қатнашади
Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича 1/4 финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонликлар Италия билан беллашди.
Беллашувни Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан бошлади. Муроджон Йўлдошев (-73 кг) Мануэл Ломбардони қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учратди.
Иккинчи бўлиб татамига чиққан Гулноза Матниязова Савита Руссодан устун келди ва орадаги фарқни катталаштирди.
Учинчи баҳсда Давлат Бобонов Кристиан Парлатига имкониятни бой бериб қўйди: 2:1.
4-бўлиб татамига чиққан, Ирисхон Қурбонбоева ҳамда 5-бўлиб чиққан Алишер Юсупов мағлубиятга учради ва Италия олдинга чиқиб олди.
Ҳал қилувчи баҳсда Шукуржон Аминова қийин кечган учрашувнинг қўшимча дақиқаларида мағлубиятга учради. Шундай қилиб якуний ҳисоб — 4:2, Италия ярим финалга йўл олди.
Энди ўзбекистонликлар бронза учун ўтиш турнирида қатнашади. Унда Жанубий Корея рақиблик қилади.
Шарҳлар