Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 44 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди

Фото: ТПП

Уч кунлик Афғонистон ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи доирасида, маҳаллий корхоналар томонидан қарийб, 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келишилди.

2024 йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 миллион нафарга етди. Импорт бозори 7 млрд долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади.

Ўзбекистонда эса ушбу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шунингдек,  музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинган.

«Ишбилармонлар Кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради», – дейилади хабарда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.