Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатди
Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Дуалеҳ имзолади.
«Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди», – дейилади хабарда.
Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар