Ўзбекистон ва Саудия Арабистони орасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 50 рейсгача оширилади

Авиасообщение между Узбекистаном и Саудовской Аравией увеличат до 50 рейсов в неделю
Источник: Kun.uz

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони  мамлакатлар ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини оширишга келишиб олди, дея хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

“Ўзавиация” агентлигининг директори Тоҳир Назаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бошқармаси билан муваффақиятли музокаралар олиб борди. Музокаралар натижасида ҳар икки томондан мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 50  рейсгача етказиш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат фуқаролари ва тадбиркорлик субъектлари учун ҳаво қатновидан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.