Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 16 нафар фуқароси ноқонуний меҳнат қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Фото: Polisia.kz

Рейд давомида Қозоғистон вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари вилоят ҳудудида 16 нафар чет эл фуқаросининг ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганини аниқлади, деб хабар беради Polisia.kz.

Маълум бўлишича, улардан етти нафари Ўзбекистон Республикаси, тўққиз нафари Тожикистон Республикаси фуқароларидир. Мазкур хорижликлар Сатпаев шаҳрида тегишли рухсатнома ва ҳужжатларсиз ишлаб келган бўлган.

«Чет эл фуқаролари Сатпаев шаҳрида ноқонуний ишлаб, маъмурий жавобгарликка тортилган ва суд қарори билан белгиланган талабларни бажармасдан, Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузган», – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикасининг икки нафар фуқароси Олмаота шаҳар суди томонидан чиқарилган ҳал қилувчи қарор талабларини бажармай, жавобгарликдан бўйин товлаганликлари аниқланди.

Маълумот ўрнида, чет эл фуқароларини ноқонуний меҳнат фаолиятига жалб қилган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.