Ўзбекистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим яна пасайтирилди
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзгартиришларга мувофиқ, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси эндиликда БҲМнинг 10 фоизини (34 минг сўм) ташкил этади.
Илгари электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун 1,5 БҲМ, бошқа транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса 6,84 БҲМ тўлаш керак эди.
Улашиш:
Шарҳлар