Март ойида Ўзбекистонда бизнес муҳити яхшиланди
2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан «Trading Economics» ахборот порталида эълон қилинмоқда.
Март ойида бизнес муҳити индекси февраль ойига нисбатан 4 пунктга ошиб, 60 пунктни ташкил этган, бу эса тадбиркорларнинг фаоллиги янада кенгайганидан далолат беради.
«Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ижобий динамика бизнес муҳитини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсатди. Қишлоқ хўжалигида бизнес муҳити кўрсаткичи бир ой ичида 20 пунктга ошиб, саноатда эса 2 пунктга ўсди», – дейилади хабарда.
Хизмат кўрсатиш соҳасида – корхоналарнинг тахминан 80% келгусида бизнеснинг ўсишини кутаётганганлигини билдирган. Ўтган ойга нисбатан бизнеснинг ҳозирги ҳолати индекси 6 бандга кўтарилиб, 44 тага, бизнеснинг истиқболдаги кутилмалари индекси эса 2 банд ўсиб, 77 бандга етган.
Март ойида кутилмалардаги ижобий қарашларнинг сақланганлиги келгуси 3 ойда ҳам иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция давом этишини билдиради.
Шарҳлар